Тушда болаликни ва ота уйини кўриш

Опубликовано: 25 Июль 2026
на канале: Tushdan Haqiqatgacha
213
7

Тушда болалик ва ота уйини кўриш
Кўпчилик инсонлар болалик даврлари, болалиги ўтган уй, ҳовли, қишлоқ ёки шаҳарни тез-тез тушларида кўришади. Инсон қалбдан кечираётган ҳиссиётларидан кўрган тушининг таъбирини ўзи ҳам билиб олса бўлади.
Агар аёл киши тушида ўзининг кичик қизчалик пайтини кўрса, бу оилада янги меҳмон келишидан дарак бўлиши мумкин.
Эркак киши ўзини кичкина бола сифатида кўрса, ишларида бироз қийинчилик бўлишидан огоҳ бўлсин.
Тушда болалиги ва ўртоқлари билан ўйнаб юрганини кўриш – кутилмаган совға.
Мактабда ўқиган пайтларини кўриш – яхши лавозимга кўтарилиш, биринчи муҳаббатини тушда кўриш ҳаётдаги ёқимли ўзгаришларга ишора.
Болаликдаги қайғули воқеалар тушга кирса, омадсиз сафарга, қувончли ҳодисалар эса ҳаётда янги мақсадлар пайдо бўлишига ишора.
Тушида болаликда ўзини бобоси ва бувиси билан бирга кўрса, ўнгда кишини яхши ҳодисалар ва ёрқин таассуротлар кутмоқда.
Болалик даври тушига кирган кишининг ҳаётида янги даврлар бошланади, баъзида бундай тушлар масъулиятли иш олдидан хавотирни ҳам англатади.
Киши ўзини ҳимоясиз ҳис этганда, ҳаётида муаммолар кўпайиб, уларнинг ечимини тополмай қолганда ҳам болалиги тушига кўп киради.
Яқин кишиларингиздан узоқлашсангиз, улардан хафа бўлсангиз ҳам болалик даврларингиз, ундаги воқеалар тушингизга кира бошлайди.
Биз кимдир қўллаб-қувватлашига муҳтожлик сезганимизда, атрофимизда юз бераётган воқеалардан кўнглимиз тўлмаганда болалик чоғларимиз тушимизга кирар экан, шу тарзда биз тушимизда бўлса-да, ғам-ташвишсиз, беғубор дамларимизга қайтишни хоҳлар эканмиз.
Кўпинча кишилар болалигини, болаликдаги уйини қайта-қайта туш кўришади ва бу баъзида ҳар куни кетма-кет такрорланади. Бунга ўтмишдаги қайсидир хатолик, хотиралар сизга тинчлик бермаётгани, бой берилган имкониятлар, йўқотилган муҳаббат сабаб бўлади. Агар тушдаги воқеаларни яхши эслаб қолсангиз, саволларингизга жавоб топишингиз мумкин.
Агар болалигингиз ўтган уйда меҳмон бўлсангиз, ўнгингизда сизни яхши хабарлар кутмоқда. Болаликдаги уйни ташландиқ ҳолда кўриш – яқин қариндошлардан бири хасталикка чалиниши мумкин.
Тушда она шаҳрингизда сайр қилиб юрганингизни кўрсангиз, билингки, бу соғинчдан.
Ота уйини шинам ва тўкис ҳолда кўриш – оиладаги ўзаро бирдамлик, ишларда омадга ишора. Болалигингиз ўтган уйни тушингизда кўрсангиз, ва у ерда сиз ўзингизни хотиржам ҳис қилсангиз, бу ҳақиқий ҳаётда ҳаммаси ўз навбати билан, бир текисда бораётгани, танлаган йўлингиз тўғри эканига ишора бўлади. Сиз келажакка ишонч билан қарайсиз, мақсадингиз сари дадил бораяпсиз.
Агар киши тушида ярим тунда ота уйига борса, ўнгида қийин вазиятга тушиб қолиши мумкин ва бу вазиятдан чиқишда яқинлар, қариндошлар кўмак беришади.
Тушда болаликда яшаган уйингизни кимсасиз ва файзсиз ҳолда кўрсангиз, бир кун келиб ўтмишда қилган барча хатоларингиз, кимгадир ғараз ниятларингиз учун тез орада жавоб беришингизга ишора бўлади.
Шундай тушлар бўладики, киши ота уйини тополмай қидириб юради. Бундай туш кўрган киши атрофдагиларга ишонч масаласида сергак бўлиши керак. Сизни алдашларига йўл қўйманг.
Агар тушда ўз хоҳишингиз билан ота уйингизни бир умрга тарк этсангиз, таъбири ўнгда ноқулай вазиятга тушиб қолишингиз, душманлик, ёвузлик нишонига айланишингиз мумкинлигидан дарак беради.
Киши тушида болалиги ўтган уйда бўлса ва у ерда марҳум қариндошларини кўрса, реал ҳаётда қандайдир хатар хавф солишидан огоҳлантиради.
Тушда ота уйини сув босса – хатар, уй ичидан булоқ чиқса – суюниш, дарё оқиб чиқса – тўкинлик, ёнғин чиқса – қашшоқлик, офат, вайронага айланса – касаллик, айрилиқ.
Киши тушида болалик уйи деворлари ёрилганини кўрса, ўнгида сеҳрдан эҳтиёт бўлсин.