Манзара - тушда гўзал манзарали табиатни кўриш туш соҳибига бахт-иқбол, орзулар ушалишини ваъда этар экан.
Соҳиллар - тушда дарё қирғоқларини кўриш туш эгасининг ўз олдига қўйган мақсадларига нишона.
Ботқоқлик - тушда ботқоқликни кўриш ночорликдан, ботқоқдан юриб ўтиш асоссиз айблов ва туҳматга қолишга таъбир қилинади. Тушда туш соҳибининг бадани ёки кийимига лой тегиши беморликни билдиради. Тушда балчиққа ботиб қолиш жиддий хатодан огоҳлантирувчи туш.
Тушда бадбўй ботқоқни кўриш бойлик хабарини берар экан.
Тушда ялонғоч тоғни кўриш хавотирга, ўрмонзор тоғни кўриш эса садоқатсизликка тахбир қилинади. Тушда тоғ чўққисига чиқиш ғалабадан, тоғ тонгини кўриш қийинчилик, тоғдан пастга тушиш эса муваффаққиятсизликка таъбир қилинади.
Ер - тушда кўм-кўк майса билан қопланган ерни кўриш турмуш ўртоқ танлашда омади келишини, ерда ётиш ўткинчи майда ташвишларни англатади. Тушда қазилаётган ерни кўриш яқин орада ўлим хабари эшитишидан дарак.
Тушда тепалик кўриш жанжалга ишора қилади. Текисликни туш кўриш кутишдан, тушда кенг далани кўриш тақдирдан нишона.
Тушда истироҳат боғини кўриш ёқимли ҳордиқ, роҳатланишни билдиради. Агар тушда боғ эшиклари ёпилиб, ичкарида қамалиб қолгани кўрилса бой берилган имкониятларга ишора қилади.
Тушда мактабни кўриш ҳаловатсизлик, мактабнинг ичига кириш таънага ишора.
#tushda #tush #manzara #tushga #bino #tog'