Тушда ўрик ейиш аёллар учун хотиржамлик, қувонч шодлик ваъда қилар экан. Тушдаги апельсин туш соҳибининш яқин орада совға олишидан дарак. Тушда тарвуз кўриш кутилмаган сафарга чиқишга ишора қилади.
Тушда узум ейиш кўз ёшига, бир бош қизил узум эса аёллар учун қўрқувга, совғага узум олиш янги танишувга таъбир қилинади. Пиёз тозалашни эса тез-тез туш кўриш зарар қилмас экан. Чунки бу туш ўз соҳибига мураккаб масалаларда омади келишни таъбир қилади.
Тушда сабзи кўриш туш соҳибига фойда олишдан дарак беради. Сабзавот кўриш қарзга ишора. Тушда бодринг кўриш эркаклар учун пул киришини билдирар экан. Ёнғоқ эса туш соҳибини фитна, найрангга учрашдан эҳтиёт бўлишга чақиради. Тушда помидор кўриш соҳибларини кимдир пинҳона севиши, қадрлашини билдирар экан. Тушда турп ва шолғом кўриш инсонлар алданиб қолишдан эҳтиёт бўлишга чорлайди.
Тушда буғдойзорни кўриш даромад, фойда белгиси. Тушда нон ейиш эса янгилик хурсандчиликка ишора. Тушда карамни пишириш ғийбатга, карам ейиш эса совға олишга таъбирланади. Тушда бўм-бўш ўтлоқ ёқимсиз хабардан дарак. Томорқани кўриш эса туш соҳибини машаққатли ишлар кутаётганига ишора.
Тушда кўп қулупнай ейиш ошиқ бўлишдан, қулупнай териш эса яқинлашаётган ўзгаришлардан дарак беради. Тушда мевали дарахтни кўриш фаровонлик белгиси. Гуллаган дарахт эса ишларда омад келишини билдиради. Ёнаётган ёки ағдарилган, кесилган дарахт ишлардаги зарарга ишора. Малина ейиш енгил касалликка ишора.
Тушда мойчечак кўриш ишлар тўсиқ борлигига, наматак хавф-хатарга, нилуфар гули эса сувда кўрилса мароқли ҳордиқ чиқариш, нилуфарларни териш эса бефойда ишга ишора.
Тушда заҳарли қўзиқоринни кўриш бахтли воқеаларга, ейиш узоқ умрга, қўзиқорин териш эса мукофотга таъбир қилинади.
#tush #tushda #meva #o'simlik #olma