Бозор -тушда бозорни кўриш ғийбатга тахбир қилинади.
Чайла - тушда капа, чайла кўриш ишдаги муваффақиятдан дарак.
Суд - тушда судда қатнашиш оилавий кўнгилсизлик, туш соҳиби ўзини қотиллик учун суд қилишаётганини кўриши ҳаётий ғалабаларга ишора қилади.
Боғ - тушда боғда сайр қилиш ишдаги ютуқ ва шодликларга, боғдан гул узиш роҳат фароғгатга талқин қилинади.
Тушда ресторанни кўриш уйдаги тартибсизликни англатади.
Черков - тушда черковни кўриш омадга, черков ичига кириш виждон азобига ишора.
Жомеъ - тушда жомеъ масжидда бўлиш она юртга ишора.
Харобалар- тушда харобаларни кўриш кўнгил қолишидан огоҳлантиради.
Ҳожатхона- кўнгилсизликка, агар туш соҳиби тушида ҳожатхона ичига йиқилса, бундай туш унга яқин орада мўмай пул келишидан дарак берар экан.
Лифт- тушда лифтни кўриш туш эгасини эҳтиёткорликка чорласа, лифтда кўтарилиш яхши ютуққа, пастга тушиш омадсизликка башорат қилинади.
Кўприк- тушда кўприкни кўриш омадсизликни, кўприкдан ўтиш ташвиш ва хавотирдан қутулишни билдиради.
Дераза- тушда деразани кўриш кутишни, очиқ деразалар афсусланишни билдиради.
Ўчоқ боши - тушда тоза-озода ўчоқ бошини кўриш фойда, даромад белгиси бўлса, аксинча ифлос ўчоқ боши эса дилхиралик ва келишмовчиликни билдиради.
#tush #tushda #tushga #tushlar #ta'birlari