Тушда ўз раҳбарини кўриш шахсий ҳаётга таъсир қиладиган яхши ўзгаришларнинг хабарчиси деб ҳисоблашади. Бу хизмат поғонасида юқорилаш, маош ошиши, моддий рағбатлантириш ёки янги мансабга таъбир этилади.
Тушда раҳбар билан яқин муносабатда бўлиш шеригингиз билан жиддий суҳбатни англатади.
Агар сиз тушингизда хўжайинингизга пул берсангиз, ҳаётда алданиб қолишдан ҳушёр бўлинг.
Янги иш ҳақида орзу қилаётганлар тушларида раҳбарларини кўришса, уларга омад кулиб боқишидан дарак. Уларни янги мартаба, мавқе ва даромадларининг ортиши кутмоқда.
Агар тушингизда сиз директор билан қўл силкиб кўришсангиз, унда сизни бизнесда муваффақият кутмоқда.
Раҳбар билан жанжаллашилган туш ҳам яхши белги хисобланади.
Бу сизнинг келажакда янги ҳомийлар топишингиздан дарак.
Сиз тушингизда хўжайинингизни машинангизда олиб юришингиз яқин орада қимматбаҳо совға олишингизни англатади.
Агар тушингизда сиз раҳбарлар билан дўстона суҳбат қурсангиз, бу сизни янги танишлар ва романтик учрашувлар кутаётганини англатади.