Тушдаги ой сирли ҳамда хосиятли белги ҳисобланади. Агар сиз тушингизда тўлин ойни кўрсангиз, бу сизга муҳаббатда муваффақият ва бизнесда омад кулишидан нишона.
Агар осмонда ғайриоддий катта ҳажмдаги ойни кўрган бўлсангиз, бу туш нотенг муносабатларни ва ички муаммолар ва бизнесдаги омадсизликни англатади.
Агар тушингизда ой тутилишини кўрсангиз, бу сизни юқумли касалликлардан эҳтиёт бўлишга чақиради.
Агар тушингизда янги ойни кўрсангиз, бу яқинлашиб келаётган фаровонликнинг, турмушнинг турли жабҳаларидаги
ўсиш ва ҳамфикр одам оила қуришни англатади.
Агар ёш аёл тушида Ойни кўрса, бу унинг узоқ кутилган тақдир совғаси-муносиб танловли инсон билан турмуш қуришни билдиради.
Агар киши тушида иккита ойни кўрса, бу бойлик орзусига алданиб ҳақиқий туйғуларни йўқотиши мумкинлигига ишора.
Тушда қизғиш Ойни кўриш жанжалга таъбир қилинади.
Агар сиз тушингизда майин Ой нурини кўрган бўлсангиз, бундай туш узоқ мамлакатларга ҳаяжонли саёҳатни башорат қилади. Сафар кутилмаган ва жуда ёқимли бўлади.
Янги Ойни кўриш, келгусида яхши сифатларга эга инсон билан қуриладиган оила ҳамда оилавий фаровонликни англатади.
Тушда Ойни кўриш қисқа сатрларда
Янги Ой - катта фойда;
Тўлин Ой - хавф, жиддий ўзгаришлар;
Қизлар учун тушда Ойни кўриш- совчилар;
Ойни (қуёшни) қучоқлаш - бахт;
Мусаффо осмондаги тўлин Ой- оилавий бахт.