Тушда чўмилиш нимани англатади? || Tushda cho'milish nimani anglatadi?

Опубликовано: 28 Август 2026
на канале: Tushdan Haqiqatgacha
76,863
322

Агарда сиз тушингизда ваннахонада чўмилсангиз, бу касаллик ва ташвишлардан халос бўлиш белгиси. 

Уйда, хонадонда чўмилиш  сизни муносиб жуфт, бадавлат турмуш ўртоғингиз бўлишидан дарак.

Тушда дарёда чўмилиш куч ва чидамлилик белгиси. 

Лойқа сувда чўмилиш - енгил ҳаётий ўзгаришларни билдирса, иссиқ сувда чўмилиш яқинлашаётган фойдани билдиради.

Кийим билан чўмилиш - меросга таъбир қилинса, фақатгина оёқларни ювиш - яхши рўзғорга эгаликни билдирар экан.

Тушда бассейнда сузиш эски дўстлар ва танишлар билан учрашишни англатади.

Агар сиз океанда сузаётган бўлсангиз, ўз ҳаётингизга эътиборлироқ бўлишингиз керак экан.

Тиниқ зилол сувда сузиш мартабанинг юқорилаши ва хотиржамликни ваъда қилади.

Лойқа сувда ёлғиз сузиш ҳаётий мушкулларни ёлғиз енгиб ўтишга ишора. 

Агар сиз тушингизда тоза сувда сузсангиз, ҳаётингизнинг тинч ва фаровон эканидан дарак.

Тушда дарёдан қирғоққа чиқиш яқинлашаётган яхши хабарни англатади.

Агар сиз тушингизда сувга қулаб, кўп миқдорда сув ютганингизни кўрсангиз, бу туш мартабангиз кўтарилиши, моддий томондан тўкинликни англатади.

#tush,#tushda,#tushga,#suzish,#cho'milish,#chumilish,#kirsa,#ko'rsa,#bo'lsa