Тақвимнинг 1953, 1965, 1977, 1989, 2001, 2013 йилларида туғилган ва 2025 йилида туғиладиган инсонлар Илон йилига мансуб бўлади. Илон йилида туғилган кишиларнинг кучли томонлари – улар мулоҳазакор, доно, ҳисоб-китобли, эҳтиёткор, мақсадга интилувчан, масъулиятли ва ўзига тортувчи жозибаси бор. Камчиликлари – бошқаларга ишонмайди, ёлғон гапиради, совуқ феълли бўлишади.
Илон йили эгаларида ёшлигиданоқ донолик, ички сезги, ўзини англаш ва ўзини қадрлай билиш жиҳатлари намоён бўлади. Шунинг учун ҳам Илонлар камгап бўлишади, улар билан шунчаки мулоқот қилиб кета олмайсиз. Ўйлаб ўлчаб қарор чиқаради, ҳамма нарсада шахсий тажрибасига ва ички сезгисига таяниб иш кўради. Ташқи кўринишларига жуда эътиборли, имидж учун алоҳида эътибор қаратади ва урфдаги ва қиммат либосларни кийишни яхши кўради.
Илонлар ҳаётдан роҳатланиб яшашга интиладилар, жисмоний оғриқлар, қўрқув, хавотирни ёмон кўради. Ҳаётдан лаззат ахтаради, ёқимли лаҳзалар ошуфтаси. Жиддий кўринса-да, уни ҳайратга солиш, нима биландир хурсанд қилиш, чалғитиш осон. Хобби сифатида коллекциялар тўплашни яхши кўради. Кўп жиҳатлар Илоннинг қайси фаслда туғилганлигига боғлиқ. Агар у қишда туғилган бўлса, қўрқув-хавотирга мойил бўлади, ёзда дунёга келган Илонлар совуқ иқлимда ишлай олмайди.
Пулни керакли жойга ишлатишни билгани учун Илонлар одатда тўкин яшайдилар. Эҳтиёткорлиги ва масъулиятли экани унга ҳамкорлик алоқаларида қўл келади. Илонлар жуда мақсадга интилувчан ва кучли табиатга эга. Илон йилида туғилганларнинг ўзларига панд берадиган камчиликлари кўнгил очишни севиши ва шубҳали алоқаларга йўл қўйиши. У одамларга ишонмайди ва ўзи ҳам кўп ёлғон гапиради.
Илон йилида туғилган эркакларнинг феъл-атвори ўзгарувчан бўлади. Кун давомида кайфияти бир неча бор ўзгариши мумкин. Табиатига кўра улар бироз хасис, жуда тежамкор бўлса-да, севимли аёли учун анчагина пул сарфлаши мумкин. У танлаган жуфт фақат гўзал эмас, ақлли, яхши уй бекаси бўлиши керак, оилани боқишни эса у ўз зиммасига олади.
Илон йилида туғилган аёллар кўзга ёқимли ва ўз услубига эга бўлади. У доим дўст-дугоналар қуршовида бўлади, аммо ёлғизликда ҳам сира зерикмайди. У ўз қадр-қимматини юқори қўяди ва уни таъминлай оладиган эркак билангина жиддий ришталарни боғлайди.
Илон йилида туғилган эркак кимгадир қизиқиб қолса, унинг эътиборини қаратиш учун бутун қобилиятини ишга солади. Агар унинг ҳаракатлари узоқ вақт жавобсиз қолса, у ўша аёлни осонгина унутиб юборади. Илон йилида туғилганлар ҳар томонлама ўйлаб, ҳисоб-китобли никоҳ қуришади.
Табиатига кўра Илонлар ёлғизликдан чўчимайди, атрофдагилар билан ўй-фикрларини ўртоқлашишни истамайди. Аммо у ишончли ва содиқ иттифоқчи, қийин вазиятларда ёрдам сўрашса рад этмайди.
Машҳурлардан Илон йилида Фёдор Достоевский, Пабло Пикассо, Авраам Линкольн, Жон Кеннеди, Эдгар Алан По, Махатма Ганди, Индира Ганди, Тони Блэр, Одри Хэпберн, Роберт Дауни, Орландо Блумлар Илон йилида туғилган.