Тушда пул кўрса
Тушда қоғоз пул кўриш кўпинча бизнинг хоҳиш-истакларимиз, хавфсизлигимиз ва ҳаётда муваффақиятларга интилишимизни англатади. Тушда пул олиш ҳаётда ҳам сизни мукофот кутаётгани, омадли ҳодисаларга ишора. Агар пул йўқотсангиз, тез орада кўз ёш тўкишингиз мумкин.
Халқ орасидаги туш таъбирларига кўра тушда майда пулларни кўриш нохушлик ва кўз ёшларга ишора. Аммо агар сиз тушингизда қашшоқ кишига майда танга берсангиз, бу қандайдир муаммодан қутулишингиз, қалб азобидан халос бўлишингизни билдиради.
Пул санаш – катта харажат, сохта пул олиш – меросдан қуруқ қолиш, кўп пул кўриш кутилмаган бойлик, кўп пулни санаш – пул ишлаб топиш, пул йўқотиш – майда кўнгилсизликлар, бегоналарга пул тарқатиш – харажатлар, қарзга бериш – ташвиш ва хавотир, пуллик келишувлар – оилада кўпайишга ишора.
Тушда танга кўриш одатда моддий бойлик, молиявий барқарорлик ва тўкинликка интилиш сифатида қаралади. Тангалар имконият, мукофот, даромадни ҳам билдиради. Айрим таъбирларда тангалар уй ташвишлари ва ишларга ишора.
Тилла тангалар – яхши ўзгаришга ишора. Эҳтимол, сиз янги лавозим эгаси бўласиз. Қўлларингизда тилла танга ушласангиз, даромад оласиз. Тушда тилла танга топиб олиш – гуллаб-яшнаш, ҳаётдан завқланишга далолат.
Аммо кўп миқдордаги, кимники эканлигини ноаниқ тилла тангалар яхшиликка эмас. Уларни эгаси кимлигини билмасдан қўлга олиш нохушлик, туҳматга қолишдан огоҳлантиради. Битта, иккита, учта танга фарзандларни ифодалаши мумкин.
Сохта пуллар ёмон сўз ва қуруқ гапларга. Пул алмаштириш ўз ишларига танқид билан қарашни билдиради.
Агар тушингизда кўчадан пул топиб олсангиз, қўлингизга олмасангиз яхши, олсангиз бу сеҳр бўлиши мумкин. Ҳеч кимники деб билган пулни олиш ҳам яхшиликка эмас. Йиртиқ пул кўрдингизми? Ўғирликдан эҳтиёт бўлинг.
Тушда бировдан қарз олсангиз, ўнгда ҳам молиявий муаммоларга дуч келиш мумкин. Айрим таъбирларда тушда қарз бериш эҳтиёткорликка чақиради, пулингизни қайтармасликлари мумкин.
Агар тушда қўлингизда бир ўрам қоғоз пул ушлаб турган бўлсангиз, бу ўнгингизда ғояларингиз рўёбга чиқишига ишора. Агар қўлингиздан пул кетса, нимагадир пул тўласангиз, бу йўқотишларга.
Тушда пул санаш ва улар кам чиққанини кўрса, тўловлар билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкинлигидан. Тушда пул ўғирлаш – хавф остида эканлигингиз ва ўз ҳаракатларингизни янада эътибор билан назорат қилишингиз кераклигини англатади. Пулни тежаш – бойлик ва фаровонлик белгиси.
Тушда мис танга – қайғу, кумуш танга – кўз ёшлар, қоғоз пул – янгилик, қарзни қайтариш – соғайишга ишора.